Янгиликлар

Азамат Ахроров илк бор қизи билан кўриниш берди — видео

Унинг Сафия исмли қизи бор

Азамат Ахроров илк бор қизи билан кўриниш берди — видео

Актёр Азамат Ахроров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида илк бор қизи билан бирга кўриниш берди.

Кинотеатрларда 24 декабрь куни «Лола гулим» фильми премьераси бўлиб ўтган эди. Унда Азамат Ахроров билан актриса Дилноза Атахонова севишганлар образини яратган. Кейинчалик улар ҳаётда ҳам оила қургани ва икки фарзанди: қизи ва ўғли борлиги маълум бўлган. Актёр шу кунга қадар буларни сир тутган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азамат Аҳроров ҳозирги актёр ва актрисаларни танқид қилганди. Шунингдек, у кинога кириб келиши ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, актёр «гаплашган» қизларига энг кўп неча пул сарфлаганини айтганди.