Интервью

Азамат Ахроров севган қизининг уйидалигида акалари келиб қолгани ва қандай йўл тутгани ҳақида айтиб берди

Шу сабабли ўйнаган фильмлари реал ҳаётидан олинганини таъкидлаган

Азамат Ахроров севган қизининг уйидалигида акалари келиб қолгани ва қандай йўл тутгани ҳақида айтиб берди

Актёр, просюсер, режиссёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида севган қизининг уйидалигида акалари келиб қолгани ва қандай йўл тутгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, «Қайсаргинам» фильми ҳам реал воқеаларга асосланган. Актёр ўзи шундай ҳолатга тушгани учун ролларни ўйнаганини айтди. Шунингдек, продюсер қайсидир уйда ўтирганида қизнинг акалари бостириб келганини ва қочганини таъкидлади.

«Киноларимнинг деярли 80 фоизи ҳаётимдан олинган. ‘Қайсаргинамʼ ҳам, бошқаси ҳам. Улар реал воқеа. Ўзингиз шу ҳолатга тушгансиз ва ўйнаяпсиз. Қайсидир уйда бўлганимда, бутун акалари бостириб келган. Ҳаётимда бўлган. Қочганман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азамат Аҳроров ҳозирги актёр ва актрисаларни танқид қилганди. Шунингдек, у кинога кириб келиши ҳақида гапирганди. Шу билан бирга, актёр «гаплашган» қизларига энг кўп неча пул сарфлаганини айтганди.