Янгиликлар

Азамат Ахроров «гаплашган» қизларига энг кўп неча пул сарфлаганини айтди

«Ҳозир ундай эмасман», — дейди актёр

Азамат Ахроров «гаплашган» қизларига энг кўп неча пул сарфлаганини айтди

Актёр, продюсер Азамат Ахроров YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида бир қиз билан юрган пайти 70 миллион сўмни ишлатгани ҳақида гапирди.

У ўша қизнинг ким эканини айтмаслигини таъкидлади. Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, 70 миллион сўм, яъни, ўша пайтдаги доллар курси бўйича 12 минг долларни иккита пластик картага туширган. Бир гал ресторанга кириб, ҳисобни тўлаш учун картасини берганида, официант унга ҳисобида маблағ қолмаганини айтади. Шу пайт актёр бошқа картасини беради ва унда 5 миллион пул қолганини билади.

«Тўғриси битта қиз билан юрдим. Унинг кимлигини айтишим шартмас. Ўша қиз билан 1 ойда 12 минг доллар пулим кетиб қолган. Ўша пайти доллар курси паст эди. 70 миллионни иккита картамга туширганман. Ресторанга бориб битта картамни беряпман пули йўқ деди. Бу картанинг ичида 70 миллион пул бор деганман. Иккинчисини берсам, 5 миллион қолган. У қизнинг ўзи мендан пул олмаган. Шунчаки уйғонсангиз ҳам, бой одамлар ўтирадиган жойга борардик. Ҳозирги шароитимга мен ундай иш қилмайман. Чунки жиннимасман. Нонуштага итальянча макарон ейишим шарт эмас», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулова Азамат Ахроров сабабли ҳозиргача қарғиш олаётгани ва бунинг сабабини айтганди. Шунингдек, актёр кинога кириб келиши ҳақида гапириб берганди.