«Авф этинг». Амирхон Умаров комедия йўналишидаги кўрсатувларга бормаслигининг сабабини айтди
«Айтсам тилим, айтмасам дилим», — дейди бошловчи
Журналист, бошловчи Амирхон Умаров нима сабабдан комедия йўналишидаги кўрсатувларга бормаслигини айтди.
Бошловчининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда уни шундай кўрсатувларга кўп марта таклиф қилишяпти. У эса қайта-қайта рад жавобини бермоқда. Амирхон бундай кўрсатувлар умуман у учун эмаслигини таъкидлаган.
«Айтсам тилим, айтмасам дилим. Сўнгги пайтлар фақат комедия йўналишидаги лойиҳаларга меҳмон сифатида таклиф қилишяпти. Қайта-қайта рад жавобини айтаётганимдан жуда ҳижолатдаман. айтилган жойга бормаслик беодоблик, деб ёшлигимдан уқтиришган. Қўшни каналлардаги ҳазил аралаш кўрсатувлар таклиф қилишганида бир вақтлар бордим. Лекин, у ерда тушунганим битта жиҳат бўлди: умуман мен учун эмас бундай лойиҳалар! Бир кулиб берсанг уни турли ракурсдан олиб ҳар бир ҳазилга қайта-қайта қўйилганини кўриб ҳайратланишдан бошқа иложинг йўқ. Суратга олиш пайтида умуман сенга ёқмаган ҳазилга ҳам монтаж кучи билан тиржайиб ўтираверасан эфирда. Бу ёлғончилик аслида! Томошабин ҳам ҳар нарсага кулаверарканда деб ўйлаши аниқ… Айрим ҳамкасбларимиз ҳазил билан мазах қилишни фарқига бормаслиги ҳам ойдинлашди мен учун. Кимнидир бошқача таклиф билан чақириб, олдиндан тайёрланган масхараномуз гапларни импровизация қилдик, деб томошабин меҳрини қозонишни ўйлашлари ачинарли аслида! Яна бир нарса: ҳазил тоифа кўрсатувларда яхши ссенаристлар жуда камлиги ҳам рост гап. Яхши кайфиятда интервью қиламиз деб емаган ҳазил саволларни берадиганларни ҳам тушунмайман. Балки ҳамма муаммо ўзимдадир. Хуллас, бир сўз билан ҳазил аралаш лойиҳаларда иштирок этиш хоҳишим йўқ, авфетинг», — дейди Амирхон Умаров.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, абввалроқ Амирхон Умаров унинг номидан компания юритаётганлар жавобгарликка тортилишини айтганди.




