Янгиликлар

Asl Wayne мактабда мусиқадан неча баҳога ўқиганини айтди

У деярли ҳамма фандан 5 баҳога ўқиган

Asl Wayne мактабда мусиқадан неча баҳога ўқиганини айтди

Рэпер Asl Wayne Instagram саҳифасида мусиқа маданияти фанидан неча баҳога ўқиганини кўрсатди.

У Instagram саҳифасида ‘подписчик’лари билан савол-жавоб ўтказганда, мусиқа фанидан неча баҳога ўқигани сўралган. Рэпер мактабдаги шаҳодатномасини кўрсатган. Унда мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан 3 баҳо олгани акс этган.

«Мана ҳаммаси 5 ва 4 баҳолар. Фақат мусиқа маданияти ва тасвирий санъатдан 3 баҳо олганман»,— дейди у.


Маълумот учун, рэпернинг асл исми Аслбек Байжанов. У 1999 йил 26 апрель санасида Хоразм вилояти Хива туманида таваллуд топган. Аслбек ўзининг «Ёр ёнаман»  қўшиғи билан кўплаб мухлислар эътиборига тушган.