Асал Шодиева яна ҳомиладор эканини маълум қилди
Актриса Асал Шодиева 6 октябрь куни яна ҳомиладор эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яқин орада оиласи яна бир фарзандга кўпаяди. Актриса, шунингдек, у ҳақда тарқалган турли миш-мишларга аниқлик киритган. «Азиз обуначиларим, қалбимда улкан бахт билан шуни сизга маълум қиламанки, оиламиз яна бир кичкина одамчага кўпаймоқда. Менга ҳамма кўриши учун ўз ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалаш […]
Актриса Асал Шодиева 6 октябрь куни яна ҳомиладор эканини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яқин орада оиласи яна бир фарзандга кўпаяди. Актриса, шунингдек, у ҳақда тарқалган турли миш-мишларга аниқлик киритган.
«Азиз обуначиларим, қалбимда улкан бахт билан шуни сизга маълум қиламанки, оиламиз яна бир кичкина одамчага кўпаймоқда. Менга ҳамма кўриши учун ўз ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалаш ҳар доим қийин бўлган. Ўтган йиллар мобайнида бу бемаънилик кулгили бўлди, баъзида эса менталитетимиз ва ақлбоварқилмас фактларни ўрганишга бўлган муҳаббатимиздан хафа бўлдим. Афсуски, кўринишидан замон шуни талаб қилмоқда, агар сиз бирор нарсага очиқ эътироз билдирмаган бўлсангиз, демак, бу ҳақиқат бўлади. Нега, ўйланиб қолдим, кимгадир турмуш ўртоғим билан оиламизнинг фалсафаси кучли оилада фарзанд дунё келтириш эканини ва бу ерда ота-оналар онгли равишда болалар туғилишига ҳаракат қилаётгани ҳақида ҳисобот беришим керак? Афсуски, вазият шунақа, агар сен тўйдан кейинги биринчи ойларда фарзанд дунёга келтирмаган бўлсанг, демак, қандайдир муаммолар бор. Баъзи мутахассислар учун айтмоқчиманки, мен ҳеч қандай тиббий аралашувсиз ўзим туғганман ва бунда бирорта ажабланарли ҳолатни кўрмаяпман. Мен аёлларни бир-бирига бағрикенглик билан муносабатда бўлишга, тушунишга ва қўллаб -қувватлашга чақирмоқчиман. Табриклар учун олдиндан раҳмат», — дейди актриса.




