Янгиликлар

Асадилло Набиев қизини турмушга берди — видео

Тўйда театр актрисалари меҳмон бўлган

Асадилло Набиев қизини турмушга берди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев қизини турмушга берди.

Актёрнинг Миллий академик драма театридаги ҳамкасблари никоҳ оқшомида меҳмон бўлган. Улар орасида Раъно Ярашева, Лола Элтоева, Шоҳида Исмоилова, Муқаддас Холиқова каби актрисалар бор. Улар ҳамкасбининг қизига бахт тилаган. Шоҳида Исмоилова эса Асадилло Набиевга ҳавас қилганини айтган. Актриса ҳамкасби ёш бўлса ҳам қуда-андалик бўлганини таъкидлаган.

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова 1 июнь куни ўғлини уйлантирганди. Келиннинг исми Зарина. Уларнинг тўйи 1 июнь куни бўлиб ўтган. Бу ҳақда актриса, хонанда Умида Мирҳамидова Instagram саҳифасида маълум қилган. У куёв навкар уйдан чиқиб кетишидан бошлаб никоҳ оқшомигача бўлган қисқа жараён акс этган видеони эълон қилган. Зулайҳо Бойхонова ўғлини куёв навкар билан кузатаётганда рақсга тушган.

Тўйда Умида Мирҳамидовадан ташқари, Муножат Йўлчиева, Гулсанам Мамазоитова, Дилдора Рустамова ҳамда Зиёда каби санъат вакиллари иштирок этган. Мавлуда Асалхўжаева ҳам тўйда хизмат қилган. Келинсаломни эса Тожибар Азизова олган. Никоҳ оқшомида Фарҳод Алимов ҳамда Нилуфар Сотиболдиева бошловчилик қилган.