Янгиликлар

Зулайҳо Бойхонова ўғлини уйлантирди — видео

Никоҳ оқшомида кўплаб санъаткорлар иштирок этди

Зулайҳо Бойхонова ўғлини уйлантирди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ўғли Фирдавсни уйлантирди.

Келиннинг исми Зарина. Уларнинг тўйи 1 июнь куни бўлиб ўтган. Бу ҳақда актриса, хонанда Умида Мирҳамидова Instagram саҳифасида маълум қилган. У куёв навкар уйдан чиқиб кетишидан бошлаб никоҳ оқшомигача бўлган қисқа жараён акс этган видеони эълон қилган. Зулайҳо Бойхонова ўғлини куёв навкар билан кузатаётганда рақсга тушган.

Тўйда Умида Мирҳамидовадан ташқари, Муножат Йўлчиева, Гулсанам Мамазоитова, Дилдора Рустамова ҳамда Зиёда каби санъат вакиллари иштирок этган. Мавлуда Асалхўжаева ҳам тўйда хизмат қилган. Келинсаломни эса Тожибар Азизова олган. Никоҳ оқшомида Фарҳод Алимов ҳамда Нилуфар Сотиболдиева бошловчилик қилган.