«Ҳар хил хаёлларга борманг». Зара Ширинова Райҳон эрини ундан рашк қилишини айтди
«Нега рашк қилишини билмайман», — дейди у
Бошловчи Зара Ширинова YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида хонанда Райҳон эри Фарҳод Алимовни ундан рашк қилишини айтди.
Зара Ширинова Райҳонни ҳурмат қилишини, ижодини кузатиб боришини айтди. Бошловчи Фара Алимовни фақатгина ҳутмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, Райҳон олдин эри билан бошловчининг суратга тушишга рухсат бермаган. Ҳозирда эса фикри ўзгарган.
«Нега рашк қилишини билмайман. Мен Райҳонни ҳурмат қиламан, ижодини ҳам кузатиб бораман. Муносабатларимиз ҳам яхши. Рашк қилишини эшитганман. Сизни кўрсатувингизда кўрдим. Мен сал хафа бўлганман. Чунки рашк қилишга асос бўлмаган. Мен унинг турмуш ўртоғига нисбатан фақат ҳурмат қиламан. Фақат ҳамкасбмиз. Ундан уёғи йўқ. Биз бирга суратга тушамиз. Балки бошида рашк бўлгандир. Охирги йилларда Райҳон мен билан гаплашиб кўрган. Барибир билади. Четдан туриб Фара Алимовга бўлган муносабатимни сезгандир. Ҳозирги кунда суратга тушиш мумкин. Райҳон кўнглингизни ҳотиржам қилинг. Сизни ҳурмат қиламан. Шунинг учун, ҳар хил хаёлларга борманг», — дейди у.




