Янгиликлар

Ҳанде Эрчел ва Айча Айшин Туроннинг қайси бири гўзал ва истеъдодлироқ эканини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди

Истанбул кўчаларида икки актриса ҳақида сўровнома ўтказилди

Ҳанде Эрчел ва Айча Айшин Туроннинг қайси бири гўзал ва истеъдодлироқ эканини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди

Нафақат Туркияда, балки жаҳонда ҳам кўплаб мухлисларига эга актрисалар Ҳанде Эрчел ва Айча Айшин Турон ўртасида ҳамиша рақобат бўлган. Актрисаларнинг қайси бири истеъдодда устун, қайси бири эса гўзаллик бобида, шуни аниқлаш мақсадида улар ҳақида сўровнома ўтказилди.

Санъат олами билан боғлиқ янгиликлар турк халқини доим қизиқтириб келган. Машҳур актёрлар ва актрисаларнинг рейтинги эса улар учун аҳамиятга эга масалалардан бири ҳисобланади. Туркиянинг дунёга машҳур икки актрисаси Ҳанде Эрчел ва Айча Айшин Турон ҳақида ўтказилган навбатдаги сўровнома Истанбул кўчаларида бўлиб ўтди. Натижаларига кўра, актриса Ҳанде Эрчел гўзаллик бобида, Айча Айша Турон эса истеъдод борасида ғолиб бўлди. Сўровнома иштирокчилари Айшин Турон Ҳанде Эрчелдан яхши роль ижро этишини айтган.

Ҳанде Эрчел

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.

Айча Айшин Турон

Актриса Айча Айшин Турон Туркиянинг киноактрисаларга бериладиган бир қанча мукофотларини олган. Унинг иштирокидаги «Севимли ва қўрқинчли», «Ҳимоячи», «Қора гул», «Тингла, севгилим» фильмлари кўплаб мухлисларининг қалбидан жой эгаллаган.