Янгиликлар

Ҳамдам Собировнинг концертида қизи қўшиқ куйлади — фото

Бу ҳақда хонанданинг аёли айтган

Ҳамдам Собировнинг концертида қизи қўшиқ куйлади — фото

Хонанда Ҳамдам Собировнинг турмуш ўртоғи Маржона Собирова эрининг концертида қизи Садия қўшиқ куйлашини маълум қилди.

Ҳамдам Собиров 25-26 май кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт қўймоқда. Хонанданинг аёли Маржона Собирова ўз саҳифасига қизиниг базм кўйлагидаги суратини жойлаган. У сурат остига қизининг отасининг концертида ўзининг қўшиғига чиқишга тайёргарлик кўраётганини айтган. Ушбу суратни Ҳамдам Собиров ҳам ўз саҳифасига қўйган.

«Отасининг концертида ўзининг қўшиғига чиқишга тайёргарлик», — деб ёзади Маржона Собирова.

Аввалроқ Аҳад Қаюм Ҳамдам Собировга концертини бузиш билан таҳдид қилганди. Режиссёр унинг тўртта қўшиғини ёзиб берган. Унинг сўзларига кўра, Ҳамдам Собиров шоирга шеърлари учун пул бермаган. Шу сабабли Аҳад Қаюм хонанданинг концертини бузиш билан таҳдид қилган.

«Менинг бу сафарги жуда ҳам жиддий видеомурожаатим Ҳамдам Собировга. Чунки қўшиқчилар муаллифларни умумам оёқости қилиб ташлади. Биз Ҳамдам билан 1 йил олдин келишганмиз. У ‘Аҳад сенинг шеърларингни орқасидан кўтарилиб кетиб, қўшиқларим ҳит бўлса, айтган пулингни бераман’, деган.

Маълум бир суммага келишганмиз лекин унга ёзиб берган тўртта қўшиғим ҳит бўлди. Улар ‘Мактабимда’, ‘Тентакчам’, ‘Эсла мени’ ва ’20 март’. Ҳамдам 25 майда концерт қўйяпти лекин ҳали шеърларнинг пулини бермаган. Мухлислар нотўғри тушунманг ва мендан хафа бўлманг. Мен муаллиф сифатида ўзимнинг ҳаққимни талаб қиляпман. Ҳамдам агар пулни менга бугун ўзинг олиб келиб бермасанг, эртага шу тўртта ҳит қўшиғининг концертда айтилмайди. Отамнинг костюм шимини олиб кетиб клиплар олдинг. Концертинг билан бирга бузиб ташлайман. Мен сенга жиддий айтяпман», — дейди у.

Шунингдек, хонанданинг аёли илк бор ўғлининг суратини эълон қилганди. Ҳамдам Собиров 11 апрель куни ота бўлганини маълум қилганди. Хонанда ўғил фарзандли бўлган. Унинг кузатувчилари Instagram’да «stories» қўйиб, Ҳамдам Собировни табриклаган. Улар хонандага фарзанди қори бўлишини тилаган.

Хонанданинг турмуш ўртоғи Маржона Собирова 7 май куни Instagram саҳифасида илк бор ўғлининг суратини эълон қилди. Бироқ у фарзандининг юзини кўрсатмасликни маъқул кўрган. Маржона Собирова сурат остига эрини ҳам белгилаб қўйган.