Янгиликлар

Ҳамдам Собиров иккинчи бор ота бўлди — видео

Хонандани обунчилари табриклаган

Ҳамдам Собиров иккинчи бор ота бўлди — видео

Хонанда Ҳамдам Собиров иккинчи бор ота бўлганини маълум бўлди.

Ҳамдам Собиров ўғилли бўлган. Унинг кузатувчилари Instagram’да stories қўйиб табриклаган. Улар хонандага фарзанди қори бўлишини тилаган.

Маълумот учун, Хамдам Собиров 1989 йил 6 январда Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган. 2013 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга кирган. 2018-2019 йилларда ИИВ ансамблида ишлаган. Хонанда 2018 йилда Маржона исмли қизга уйланган. Шу пайтгача уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор эди.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Дилсўз 4 апрель куни ўғил фарзандли бўлганди. Бу ҳақда хонанда ўз саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тўртинчи фарзандига Муҳаммад Усмон деб исм қўйишган. Дилсўзнинг барча дугоналари уни яна бир оналик мақоми билан қутлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)

Хонанда 9 апрель куни туғруқхонадан чиққанди. Уни олиб кетиш учун турмуш ўртоғи Фаррух Раимов ҳамда фарзандлари келган. Шунингдек, хонанда дугонаси Умидахоннинг ўғли Муҳаммад Али ҳам 4 апрель куни туғилганини айтди. Дилсўз Муҳаммад Алининг туғилган кунида архив суратни ҳам эълон қилган.