Алишер Узоқов Тошкент кинофестевалига таклиф қилинмаганидан ҳафа эканини айтди
Актёр Алишер Узоқов 29 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестивалига таклиф қилинмаганидан ҳафа бўлганини айтди. Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этди. Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун «қизил йўлак» ташкил этилди. Бироқ […]
Актёр Алишер Узоқов 29 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестивалига таклиф қилинмаганидан ҳафа бўлганини айтди.
Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этди. Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун «қизил йўлак» ташкил этилди. Бироқ Алишер Узоқов унда иштирок этмади. У бунинг сабаби нима эканини билмаслигини айтган.
«Халқаро Тошкент кинофестевали қайта тикланди. Бунда жуда ҳам хурсанман. Фестевалга келишни жуда хоҳлаган эдим, таклиф қилишмади. Нега эканини билмайман. Балки бунақа кинофестевалларга таклиф қилинадиган актёр бўлмасак керак. Балки яхшиликкадир, яна хизмат қилиб кўрамиз. Фестевал ташкилотчиларига эса омад тилаймиз», — дейди у.




