Алишер Узоқов Тошкент кинофестевалига нима сабабдан таклиф қилинмагани маълум бўлди
Инстаблогер Озод Ҳуррамов Алишер Узоқов қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивалига нима сабабдан таклиф қилинмаганини маълум қилди. Блогернинг таъкидлашича, фестевал ташкилотчилари Алишер Узоқовни Ўзбекистонда эканини билмаган, шу сабабли таклиф қилмаган. «Мен учун бу кулгили ҳолат. Фестевалга борганимда бу ҳақда сўраганимда у ердаги ташкилотчилар Алишер Узоқовни бошқа давлатда деб ўйлашган экан. Лекин барибир отамга (Алишер Узоқов) алоқага […]
Инстаблогер Озод Ҳуррамов Алишер Узоқов қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивалига нима сабабдан таклиф қилинмаганини маълум қилди.
Блогернинг таъкидлашича, фестевал ташкилотчилари Алишер Узоқовни Ўзбекистонда эканини билмаган, шу сабабли таклиф қилмаган.
«Мен учун бу кулгили ҳолат. Фестевалга борганимда бу ҳақда сўраганимда у ердаги ташкилотчилар Алишер Узоқовни бошқа давлатда деб ўйлашган экан. Лекин барибир отамга (Алишер Узоқов) алоқага чиқиши керак эди. Лекин неча йилдирки бундай фестевал бўлмаябди, албатта, хатолар бўлади. Мен ҳам худди отам синггари ҳафаман. Уларни таклиф қилишса арзигулик жой эди. Отамнинг барча гапларини маъқуллайман», дейди Озод Ҳуррамов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Узоқов мазкур фестевал ташкилотчиларидан уни таклиф қилмагани учун ҳафа бўлган эди.




