Алишер Узоқов Озода Нурсаидованинг ижоди ҳақида гапирди
Актёр, продюсер, режиссёр Алишер Узоқов Озода Нурсаидованинг ижоди ва янги клипи ҳақида фикрини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қўл билан саноқли даражада ҳақиқий санъаткорлар бор. У Озода Нурсаидовани ёшлигидан кузатиб келишини айтди. Шунингдек, хонанданинг янги «Эсла мени» клипи ғоясини олдиндан билганини таъкидлади. «Бизнинг ватанимизда қўл билан саноқли даражада ҳақиқий санъаткорлар бор. Шулардан бири Озода Нурсаидова. Уни […]
Актёр, продюсер, режиссёр Алишер Узоқов Озода Нурсаидованинг ижоди ва янги клипи ҳақида фикрини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қўл билан саноқли даражада ҳақиқий санъаткорлар бор. У Озода Нурсаидовани ёшлигидан кузатиб келишини айтди. Шунингдек, хонанданинг янги «Эсла мени» клипи ғоясини олдиндан билганини таъкидлади.
«Бизнинг ватанимизда қўл билан саноқли даражада ҳақиқий санъаткорлар бор. Шулардан бири Озода Нурсаидова. Уни ёшлигимдан кузатиб келаман. Жуда яхши, самимий инсон, яхши ижодкор, ҳақиқий истеъдод эгаси. Бу ғояларини анча олдин эшитгандим. Менга ҳам жуда қизиқ. Бу клип қандай чиқиши. Унинг ижодига келадиган бўлсак, қўшиқларини мириқиб тинглаяпман», — дейди Алишер Узоқов.




