Янгиликлар

Алишер Узоқов марҳум бобосига атаб ўтказиладиган танловга ҳам таклиф қилинмаганини айтди

Актёр, режиссёр, продюсер Алишер Узоқов бобоси Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов номидаги танловга ҳам таклиф қилинмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, актёр бу ҳақда Равшан Намозовдан эшитган. Шунингдек у олдин Маъмуржон Узоқов исми билан номланган боғнинг номи ўзгаргани, лекин ҳалигача ўша ерга бобосининг номи қайта қўйилмагани гақида гапирди. «Бобомнинг номида бўлган боғга унинг номи қайтариб берилмади. […]

Алишер Узоқов марҳум бобосига атаб ўтказиладиган танловга ҳам таклиф қилинмаганини айтди

Актёр, режиссёр, продюсер Алишер Узоқов бобоси Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов номидаги танловга ҳам таклиф қилинмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, актёр бу ҳақда Равшан Намозовдан эшитган. Шунингдек у олдин Маъмуржон Узоқов исми билан номланган боғнинг номи ўзгаргани, лекин ҳалигача ўша ерга бобосининг номи қайта қўйилмагани гақида гапирди.

«Бобомнинг номида бўлган боғга унинг номи қайтариб берилмади. Маданият вазири, қайсидир маънода устозим бўлган Озодбек Назарбеков ўзи чиройли жавоб берди. Бу масала услида ишлаяпмиз, буни кўриб чиқамиз деган фикрларни айтди. Мен ўзим ўқидим бу фикрларни. Шу ўринда, айтиб ўтишим лозим. Бобомнинг номидаги конкус яқин кунларда бўлиб ўтяпти. Бу Равшан Намозовдан эшитдим. Нима қиляпсан? Борасанми? деди. Қаерга десам? Бобонгнинг конкурси бўляпти деди. Менинг хабарим йўқ деб қўйдим», — дейди актёр.