Алишер Файз бир-бири билан жанжаллашаётган санъаткорларга бағишлаб қўшиқ куйлади — видео
У қўшиқни концертида премьера қилди
Хонанда Алишер Файз концерт дастурида бир-бири билан жанжаллашаётган санъаткорларга бағишланган қўшиғини айтди.
Алишер Файзнинг концерти 14-19 декабрь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтмоқда. Концерт номи «Юрак сўзи» деб номланган. Шунингдек, хонанда санъаткорларга бағишлаб куйлаган қўшиғининг номини «Ребята, давайте жить дружно» деб номланган.
«Қўшиғимизнинг номига кулмайсиз. ‘Ребята давайте жить дружно’», — дейди хонанда.
Концертда қизиқчи, бошловчи Даврон Кабулов ҳам меҳмон сифатида иштирок этган. У Алишер Файзнинг қўшиғига мавзуси ва мазмуни қизиқарли чиққан дея баҳо берган.
«Интернетда ўзаро жанжал қиладиган ‘Санъаткорлар’га бағишланган қўшиқ мавзуси билан ҳам, мазмуни билан ҳам қизиқарли чиққан. Кемани юзага чиқариб турган сув. тешик топиб ичкарига кирганидан кейин кемани ғарқ қилганидек, пулга иштиёқ юракка кирса», — дейди Даврон Кабулов.




