Ҳалима Ибрагимова «Мирзо» театрига қандай кириб келгани ҳақида айтиб берди
Актриса, сўз устаси Ҳалима Ибрагимова «Amirxon Umarov shousi» кўрсатувида «Мирзо» театрига қандай кириб келгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, фаолоятини Шукурулло Исроилов билан бирга 2001 йилда бошлаган. Актриса айнан шу йили 4-5 та концертда чиққанини таъкидлади. Асл касби санъатдан анча йироқлигини айтди. У маркетинг йўналишини битирган. «Фаолиятимни Шукурулло Исроилов билан 2001 йил ‘Сен азиз ва […]
Актриса, сўз устаси Ҳалима Ибрагимова «Amirxon Umarov shousi» кўрсатувида «Мирзо» театрига қандай кириб келгани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, фаолоятини Шукурулло Исроилов билан бирга 2001 йилда бошлаган. Актриса айнан шу йили 4-5 та концертда чиққанини таъкидлади. Асл касби санъатдан анча йироқлигини айтди. У маркетинг йўналишини битирган.
«Фаолиятимни Шукурулло Исроилов билан 2001 йил ‘Сен азиз ва муқаддассан аёлʼ концертида бошлаганман. Ўша йили Мирзо театри Янги йилда концерт берган. Биз ‘Сетораʼ гуруҳи бўлиб чиққанмиз. Ўшанда Ҳумора деган дугонам бўларди. Шукур ака мени санъатга олиб чиққан. Ўша йилнинг ўзида 4-5 та концертда чиққанман. Ўзи соҳам умуман бошқа. Санъатга умуман алоқам йўқ. Мен иқтисодчиман. Маркетинг бўлимини битирганман. 2001 йилдан бери Мирзо театридаман. Мирзабек ака ҳар доим мени театримиз маликаси дейди. Эркалигимни ҳам кўтаришади. Мендан ҳозир қаерда ишлайсиз деб сўрашса, Мирзо академик театрида ишлайман дейман. Чунки бу театрда ҳамма олий маълумотли актёрлар», — дейди актриса.




