Янгиликлар

Айшвария Рай 1990 йилларда тушган ва ҳеч қаерда кўрсатмаган суратини эълон қилди — фото

Актриса Ҳиндистон тарихида илк бор «Дунё гўзали» унвонини олган

Айшвария Рай 1990 йилларда тушган ва ҳеч қаерда кўрсатмаган суратини эълон қилди — фото

Актриса ва модель Айшвария Рай 1990 йилларда тушган ва ҳеч қаерда кўрсатмаган суратини намойиш қилди.

Болливуд қироли Амитабҳ Баччаннинг келини, кино оламидаги фаолияти давомида 50 га яқин фильм ва бир қанча сериалларда роль ижро этган актриса Айшвария Рай Баччан архив 1990 йилларда тушган суратини мухлисларига кўрсатди.

Маълумот учун, Айшвария Рай 1973 йил Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳрида туғилган. У болалигидан классик мусиқа ва рақс санъатини яхши билган. Айшавий Рай ота-онаси билан Бомбейга кўчиб ўтгандан кейин махсус мактабга боради ва уни битиргач архитектура университетига ўқишга киради. Бу соҳада ўзини топа кўра олмагач  моделлик билан шуғуллана бошлайди. Айшвария Рай Ҳиндистон тарихида биринчи бор «Дунё гўзали» унвонини олди. У 2007 йилда Болливуд қироли Амитабҳ Баччаннинг ўғли Абҳишек Баччан билан тумуш қурди. Жуфтлик ҳозирда Аарадҳия исмли қизнинг ота-онаси ҳисобланади.

Аввалроқ Айшвария Райнинг «Панама қоғозлари» иши бўйича тергов қилинаётгани ҳақида хабар берилган эди.