«Ҳаётда бир маротаба ёлғон ишлатганман» — Раъно Зокирова
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, телебошловчи Раъно Зокирова Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировга қариндош экани айтилган турли миш-мишларга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, актриса ҳаёти давомида кўп бора Ботир Зокировнинг қизи эмаслигини айтган. «Фаррух Каримович ‘Сен кетарсанʼ қўшиғини жуда чиройли қилиб ёзиб берган. Қолаверса, жияни Наргиза Зокирова ижросида бу қўшиқ илк бор янграган. Фильм олингандан кейин, […]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, телебошловчи Раъно Зокирова Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировга қариндош экани айтилган турли миш-мишларга аниқлик киритди.
Унинг сўзларига кўра, актриса ҳаёти давомида кўп бора Ботир Зокировнинг қизи эмаслигини айтган.
«Фаррух Каримович ‘Сен кетарсанʼ қўшиғини жуда чиройли қилиб ёзиб берган. Қолаверса, жияни Наргиза Зокирова ижросида бу қўшиқ илк бор янграган. Фильм олингандан кейин, қўшиқ ўзбек тилига таржима қилиб, севимли хонандамиз Кумуш Раззоқова ижро этган. Ўшандан кейин ҳамма Раъно Зокирова буларнинг авлодига таалуқли деган гаплар тарқалган. 1985 йилда ‘Орзулар оғушидаʼ деб номланган тарихий фильм олинган. Шунда раҳматли Жамшид Зокиров менинг отам ролини ижро этганди. Биргаликда ишладик, ўша таглавҳада ҳам Жамшид Зокиров ва Раъно Зокирова деб кетган. ҳаётда ҳар доим айтганман бу оилага менинг таалуқли жойим йўқ», дейди актриса.
Раъно Зокированинг таъкидлашича, у бу борада умрида бир бор ёлғон гапиришга мажбур бўлган. Россияга хизмат сафарига кетган пайти унинг чиптаси кеч олинган. Ўшанда учувчилар унинг паспортини кўраётган вақтда Ботир Зокировнинг мухлиси эканини айтган, актриса эса ‘унинг қизиман’ дейишга мажбур бўлган.
«Лекин ҳаётда бир маротаба ёлғон ишлатганман. Тахминан 1988 йилда ЪАстанкинў Москвага кино синовларга мени таклиф қилишган эди. Шунда ҳам, партнёрларим Бахтиёр Зокиров, Зокир Мўминов, Зухриддин Режаметов бир нечта актёрлар ўша ерга бориб синов ўтказиб, қайтиб келишимиз керак эди. Баъзи сабабларга кўра менинг билетим кечроқ олинган. Ҳамма аэропортда учиб кетяпти. Илтимос шу қизни ўтқазиб юборайлик бизнинг синглимиз дейишган. Мени ўтқазишмади ва мен ўша ерда қолиб кетдим. Ўшанда директоримиз мени орқаваротдан аэропортга олиб кирган, ўшанда учувчилар билан тўқнашиб қолганмиз. Қизғизистонлик учувчи ЪВодийлик келинъни кўрган экан. Мени кўриб, сиз Ботир Зокировнинг қизи Зокировамисиз? Мен унинг мухлисиман деган. Ўша пайти кўз ёшларим дув-дув тўкилган. Ҳа мен унинг Ботир Зокировнинг қизиман деганман. У менинг паспортимни кўрган. Унда Раъно Зокирова Ботировна деб ёзилган. Шунда ёлғон ишлатишга мажбур бўлганман. Ғурур билан ҳа Ботир Зокировнинг қизиман деганман. Лекин ҳақиқатдан ҳам дадамнинг исми ҳам Ботир Зокиров», — дейди актриса.




