Янгиликлар

«Қаерга борай, иш йўқ?». Алишер Узоқов театрга боргани, бироқ иш топа олмаганини айтди

Актёр Алишер Узоқов театрга боргани, бироқ иш топа олмагани ҳақида айтиб берди. Унинг, сўзларига кўра, «Дийдор» театрига броган, бироқ иш йўқлиги сабабли кетган. Актёр, шунингдек, ҳозир театрларда яхши режиссйор, асар, роль йўқлигини таъкидлаган. «Ҳозир мен актёр сифатда борамам десам ҳам иш йўқ театрда. Қаерга бораман? Нима ўйнайман? Дийдорга бордим. Баҳодир Йўлдашев мени биринчи марта саҳнага […]

«Қаерга борай, иш йўқ?». Алишер Узоқов театрга боргани, бироқ иш топа олмаганини айтди

Актёр Алишер Узоқов театрга боргани, бироқ иш топа олмагани ҳақида айтиб берди.

Унинг, сўзларига кўра, «Дийдор» театрига броган, бироқ иш йўқлиги сабабли кетган. Актёр, шунингдек, ҳозир театрларда яхши режиссйор, асар, роль йўқлигини таъкидлаган.

«Ҳозир мен актёр сифатда борамам десам ҳам иш йўқ театрда. Қаерга бораман? Нима ўйнайман? Дийдорга бордим. Баҳодир Йўлдашев мени биринчи марта саҳнага олиб чиққан инсон. Ҳозир Баҳодир Йўлдошевнинг даражасидаги режиссёр йўқ. Ҳеч бўлмаса, яқинроқ бир режиссёр ҳам. Катта тажрибага эга бўлган режиссёр, яхши бир асар, яхши роль қайсидир театрда борми? Йўқ. Бўлмаса борардим. Ҳозир бораман, лекин нимани ўйнайман», — дейди актёр.