«Қаерда эканини ҳеч кимга айтмаганман». Инстаблогер Озода илк бор онаси ҳақида гапирди
Блогер, актриса Озода Юсупахмет ўзининг Instagram саҳифасида онаси ҳақида видео жойлаб, илк бор онаси ва Тошкентда қолиб кетишининг сабаби ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, онаси ҳақида ҳали ҳеч қаерда тўлиқ маълумот бермаган. Маълум қилишича, 2019 йил улар қийинчиликда қолгани сабабли онаси ишлаб пул топиш мақсадида Кореяга жўнаб кетган. «Тошкентга келиб қолганим ҳақида жуда кўпчилик […]
Блогер, актриса Озода Юсупахмет ўзининг Instagram саҳифасида онаси ҳақида видео жойлаб, илк бор онаси ва Тошкентда қолиб кетишининг сабаби ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, онаси ҳақида ҳали ҳеч қаерда тўлиқ маълумот бермаган. Маълум қилишича, 2019 йил улар қийинчиликда қолгани сабабли онаси ишлаб пул топиш мақсадида Кореяга жўнаб кетган.
«Тошкентга келиб қолганим ҳақида жуда кўпчилик қизиқади. Кўп жойда айтганман, 2019 йил аэропортга қариндошимизни кузатишга келганмиз. Ўша пайти миллий либосингизни кўриб меҳрим тушган эди. Тўғри ўша пайти меҳрим тушган, лекин 2019 йил аэропортдан онамни мусофир давлатга ишлашга кетган шунинг учун кузатишга чиққан эдик. Ўша йиллар биз жуда қийналганмиз. Шунинг учун онам Кореяга ишлашга кетганди. Уч йил бўлдики, онамни бирор марта кўрганим ҳам, қучоқлаганим ҳам йўқ. Жуда ҳам соғинч қийнар экан. Шу пайтгача ойимнинг қаерда эканини ҳеч кимга айтмаганман. Худо хоҳласа келади дер эдим. Энди қайтяпти. Онам учун кутилмаган совға бўлиши учун Қозоғистондан бувимни чақирганман. Бундан унинг хабари йўқ. Онам кетганида, мен оддий маркетинг сотувчиси эдим. Онам қайтиб келяпти, ҳозир қанчадир бўлса ҳам одам танийдиган, кўпчиликни меҳрини қозонган қизман. Бундан онам жуда фахрланади», — дейди у.




