Янгиликлар

Абдулла Қурбонов Гулсанам Мамазоитованинг устидан долларлар сочди — видео

Бу воқеа хонанданинг ўғлининг тўйида бўлган

Абдулла Қурбонов Гулсанам Мамазоитованинг устидан долларлар сочди — видео

Жасур Ҳамроев хонанда Абдулла Қурбонов ҳамкасби Гулсанам Мамазоитованинг устидан долларлар сочгани акс этган видеони эълон қилди.

Абдулла Қурбонов ўғли Музаффарни 2 cентябрь куни уйлантирганди. Ижтимоий тармоқларда никоҳ тўйидан бир қанча лавҳалар эълон қилинди. Уларда Музаффар Қурбонов келиннинг уйига катта «кортеж» билан борганини кўриш мумкин. Унда ҳаммаси қора рангда бўлган кўплаб «иномарка»лар бўлган. Видеоларда Музаффар Қурбоновнинг бир дўсти қоидани бузганини ҳам кўриш мумкин.

Никоҳ оқшомида эса кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлган. Хонанда Юсуфхон Нурматов айнан Музаффарнинг тўйи учун Тошкентга етиб келганини таъкидлаган. Шунингдек, тўйда Ҳожиакбар Рўзметов, Дилшод Назаров, Ғайбулла Турсунов ҳам иштирок этган. Никоҳ оқшоми давомида хонандалар устидан пул сочилган. Абдулла Қурбоновнинг хонадонида мушакбозлик уюштирилган.

Никоҳ оқшомида кўплаб санъаткорлар хизмат қилган. Улар орасида Гулсанам Мамазоитова ҳам бўлган. Абдулла Қурбонов тўй пайтида унинг бошидан доллар сочган. Ўша вақтда хонанда «Жоним асир» номли қўшиғини куйлаган. Бу ҳодисани Жасур Ҳамроев ўз Instagram саҳифасига жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Jasur HAMROYEV (@jasurhamroyev1)