Янгиликлар

Артистлар устидан сочилган долларлар, мушакбозлик: Абдулла Қурбонов ўғлини уйлантирди — видео

Тўй 2 cентябр куни бўлиб ўтган

Артистлар устидан сочилган долларлар, мушакбозлик: Абдулла Қурбонов ўғлини уйлантирди — видео

Хонанда Абдулла Қурбонов 2 сентябрь куни ўғли Музаффарни уйлантирди.

Ижтимоий тармоқларда никоҳ тўйидан бир қанча лавҳалар эълон қилинди. Уларда Музаффар Қурбонов келиннинг уйига катта «кортеж» билан борганини кўриш мумкин. Унда ҳаммаси қора рангда бўлган кўплаб «иномарка»лар бўлган. Видеоларда Музаффар Қурбоновнинг бир дўсти қоидани бузганини ҳам кўриш мумкин.

Никоҳ оқшомида эса кўплаб санъаткорлар меҳмон бўлган. Хонанда Юсуфхон Нурматов айнан Музаффарнинг тўйи учун Тошкентга етиб келганини таъкидлаган. Шунингдек, тўйда Ҳожиакбар Рўзметов, Дилшод Назаров, Ғайбулла Турсунов ҳам иштирок этган. Никоҳ оқшоми давомида хонандалар устидан пул сочилган. Абдулла Қурбоновнинг хонадонида мушакбозлик уюштирилган.

Аввалроқ Абдулла Қурбонов чойхонада маст ҳолатда ухлаб қолгани акс этган видеога изоҳ берганди. Ижтимоий тармоқларда хонанданинг чойхоналардан бирида ўтирган ҳолатда ухлаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Кўпчилик видео олинган пайти Абдулла Қурбонов маст бўлган деб тахмин қилган. Орадан кўп ўтмай хонанданинг ўзи видео орқали ҳаммасига ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда ростдан ҳам ухлаётган бўлган. У овқатланган одамнинг уйқуси келишини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Абдулла Қурбонов видеони чиқарган одамни танишини айтган.

«Мевали дарахтга тош отилади деб доим айтаманку. Мен ростдан ҳам ухлаётгандим. Менинг ўтириб ухлашга ҳаққим йўқми? Бу видеони чиқарганлар одам эмас. Овқат егандан кейин одамнинг уйқуси келади. Мен видеони чиқарган одам кимлигини биламан. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Видеони ким чиқарган бўлса, тайёр бўлиб турсин», — дейди хонанда.