Янгиликлар

«Аҳвол яхши эмас». Санжай 6 октябрь куни барчани ҳашарга чақирди

Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Санжар Жавбердиев 6 октябрь куни барчани ҳашарга таклиф қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, у 9-ҳашарини ўтказмоқчи. Шу сабабли хоҳловчиларни 6 октябрь куни «Новза» метро бекати яқинида кутишини айтган. «Азиз юртдошлар, 6 октябрь куни 9-ҳашарни ўтказмоқчиман. Ҳаммангизни мана шу ҳашарга таклиф қилмоқчиман. Чунки шаҳаримизнинг баъзи бир жойларида аҳвол яхши эмас. Шу […]

«Аҳвол яхши эмас». Санжай 6 октябрь куни барчани ҳашарга чақирди

Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Санжар Жавбердиев 6 октябрь куни барчани ҳашарга таклиф қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, у 9-ҳашарини ўтказмоқчи. Шу сабабли хоҳловчиларни 6 октябрь куни «Новза» метро бекати яқинида кутишини айтган.

«Азиз юртдошлар, 6 октябрь куни 9-ҳашарни ўтказмоқчиман. Ҳаммангизни мана шу ҳашарга таклиф қилмоқчиман. Чунки шаҳаримизнинг баъзи бир жойларида аҳвол яхши эмас. Шу сабабли 6 октябрь куни Ҳамза метроси яқинида йиғиламиз. Мана шу томонларда баъзи жойлар бор, ўшаерда ҳашар қиламиз. Қатнашувчиларнинг барчасини соат 8:00 да ана шу ерда кутамиз», — дейди хонанда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжай Шерали Жўраевнинг 2 қўшиғини куйлашда муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.