«8 ойлик бўлгунча ҳам саҳнадан тушмадим». Паризода ҳомиладорлик вақтида тушган рақсларини эълон қилди — видео
У ҳомиладорлигини билинтирмаслик учун ҳаракат қилганини айтди
Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова ҳомиладорлик пайтида ҳам рақсни тарк этмагани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳомиласи 7-8 ойлик пайтда ҳам саҳнани тарк этмаган. Раққоса ўша пайти кенг кўйлаклар кийиб рақсни ижро этган. Паризода Янги йил байрамидан 20 кун ўтиб ўғли Абдуқодирни дунёга келтиргании таъкидлади.
«Ҳаттоки, ҳомилам 7-8 ойлик бўлгунча ҳам саҳнадан тушмадим. Бу рақс пайтда ҳомилам 6 ярим ойлик бўлган. Рақс пайтида ўтирганимда билинган экан. Бу ерда 7 ярим ой бўлган экан ҳомилам. Бу рақсни ҳомиладор бўлганим учун яъни кенг кўйлакда ўйнасам бўлар экан деб рақсни қўйгандим. Ҳомиладорлигимни ҳеч ким билиб қолмасин деб, кенг либосларни кийиб, беркитишга ҳаракат қилганман. Янги йил базми эди. 20 кундан кейин Абдуқодирни дунёга келтирганман. Оёғимда жуда ҳам баланд пошнали туфли бўлган. Йиқилиб тушаман деб ўйлаганман. Ҳомиладорлик дегани касаллик ёки баъзи нарсалар мумкинмас дегани эмас», — дейди у.




