Янгиликлар

«33 йилдан буён тренддан тушмадим». Валижон Шамсиев ўз фаолияти ҳақида

Қизиқчи, сўз устаси Валижон Шамсиев ўз фаолиятига баҳо бериб, санъатни ҳеч қачон ташламаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, 33 йил давомида тренддан тушмаган, ҳамиша халқ хизматида бўлган. Шунингдек, санъатни ташлашни хоҳламаслигини, 100 ёшдан ошса ҳам инсонларни кулдириб юришини қайд этган. «Худога шукур, 33 йилдан буён тренддан тушмадим, халқ хизматида юрибман. Қўлимдан келганча кўнгил кўтариб юрибман. Санъатда нима […]

«33 йилдан буён тренддан тушмадим». Валижон Шамсиев ўз фаолияти ҳақида

Қизиқчи, сўз устаси Валижон Шамсиев ўз фаолиятига баҳо бериб, санъатни ҳеч қачон ташламаслигини айтди.

Унинг таъкидлашича, 33 йил давомида тренддан тушмаган, ҳамиша халқ хизматида бўлган. Шунингдек, санъатни ташлашни хоҳламаслигини, 100 ёшдан ошса ҳам инсонларни кулдириб юришини қайд этган.

«Худога шукур, 33 йилдан буён тренддан тушмадим, халқ хизматида юрибман. Қўлимдан келганча кўнгил кўтариб юрибман. Санъатда нима мода бўлса бажариб келолдим. Ҳозир ҳам бир нарса трендга чиқди. Санъатни ташлаш ҳозир мода бўлдику. Шу сабабли мен ҳам ташламоқчиман, йиғиштирмоқчиман. Сабаби ёшларга йўл бериш ҳам катта мардлик. Мен уларга йўл бермоқчиман. Ҳозир Аҳад Қаюм ва Жаҳонгир Отажоновдек зўр қизиқчилар бор. Бу албатта ҳазил. Санъатни ташлайдиган ахмоқ йўқ», дейди қизиқчи.