Сайёра Назирова актриса Саида Раметова билан муносабати ҳақида гапириди
Актриса, хонанда Сайёра Назирова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Саида Раметова билан муносабатлари ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, у Саида Раметова билан қирқ йилдан бери дугона, битта маҳаллада катта бўлган. Ўзбекистон халқ артисти оғир бетоб бўлган пайти, Сайёра Назирова ёнида турган. «Биз Саида билан қирқ йиллик дугонамиз. Саида менинг ота-онамни кўрган мен учун энг азиз […]
Актриса, хонанда Сайёра Назирова «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Саида Раметова билан муносабатлари ҳақида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, у Саида Раметова билан қирқ йилдан бери дугона, битта маҳаллада катта бўлган. Ўзбекистон халқ артисти оғир бетоб бўлган пайти, Сайёра Назирова ёнида турган.
«Биз Саида билан қирқ йиллик дугонамиз. Саида менинг ота-онамни кўрган мен учун энг азиз инсон. Ота-оналарни кўрган, қадрли инсонларни юрган қадамини олиб кўзингизга сурасиз. Мен Саиданинг отасини кўрганман раҳматли тоғамни. Бир-биримизга қадрли дугоналармиз. Бизнинг фарзандларимиз бирга катта бўлган. Маҳалладош ҳам бўлганмиз. Яқинда Саиданинг озгина соғлигида муаммо бўлди. Шу пайти қамишдан бел боғлаб ёнида туриб бериш керак эди. Бир инсон билан нима учун дўст-дугона бўласиз? Бошингизга бир кулфат тушганда, бир ғам тушганда, ёки нима учундир ўша дўстларингиз сизга керак. Мана шу пайтда йиртиғига ямоқ бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Шунинг учун инсон ҳаётда дўст, дугона бўлади. мен шахсан ўзимни шундай инсонлар тоифасидан деб биламан. Чунки у дўстим эркакми, аёлми менга унинг қизиғи йўқ. Ўша инсонларнинг кунида ас қотишим керак. Яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам. Шу Саиданинг озгина айт синови. Ҳозир яхши. энг асосийси, ҳозир зўр дугонам. Биз бирга эл хизматидамиз. Бир йилдан бери ёнидаман. Ҳамма жарроҳликлар ўтди. Энди ҳозир иккаламиз камарни маҳкам боғлаб, элимизни хизматида, суратга олишда, концертлардамиз. Ҳаммасида бирга юрибмиз» — дейди Сайёра Назирова.




