Янгиликлар

Мафтуна Шокирова санъатда дўстлик йўқлиги гақида гапирди

Актриса Мафтуна Шокирова YouTube’dagi «YanaTV» лойиҳасига берган интервьюсида санъатда дўстлик йўқлиги ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, санъатда дўстлик йўқ, ҳамма бир-биридан яхшироқ бўлиш учун ҳаракат қилади. Ўша пайт инсон дўстини йўқотиб қўйиши мумкин. «Менимча санъатдаги дўстлик йўқ. Негаки, бу ижодий рақобат. Бу ёмон эмас. Масалан кимдандир яхшироқ бўлиш учун ҳамма ҳаракат қилади. Кимдандир эмас, умуман […]

Актриса Мафтуна Шокирова YouTube’dagi «YanaTV» лойиҳасига берган интервьюсида санъатда дўстлик йўқлиги ҳақида айтиб берди.

Унинг таъкидлашича, санъатда дўстлик йўқ, ҳамма бир-биридан яхшироқ бўлиш учун ҳаракат қилади. Ўша пайт инсон дўстини йўқотиб қўйиши мумкин.

«Менимча санъатдаги дўстлик йўқ. Негаки, бу ижодий рақобат. Бу ёмон эмас. Масалан кимдандир яхшироқ бўлиш учун ҳамма ҳаракат қилади. Кимдандир эмас, умуман яхши бўлиш учун ҳаракат қилади ва ўша дўстини йўқотиб қўйиши мумкин. Қайсидир даражага етганда ёки барибир дўстини йўқотади», — дейди актриса.