«Манго» гуруҳининг ажралиб кетишига нима сабаб бўлган?
«Манго» гуруҳи аъзоси, хонанда Азизхон Саидумаров гуруҳ нима сабабдан ажралиб кетганини маълум қилди. Хонанда бу ҳақда «Оmon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида айтиб ўтган. Таъкидлашича, гуруҳ ҳозирда ўз фаолиятини қайта тиклади, бироқ унда Ҳамдам Собиров йўқ. «Бошида ёш бўлганмиз, ҳар бир болаларда уруш-жанжал бўлади. Ҳақиқатан ёш бола бўлганмиз. Чунки ҳар биримизнинг ўзимизга яраша мухлисларимиз бўлган, дўстларимиз бўлган. […]
«Манго» гуруҳи аъзоси, хонанда Азизхон Саидумаров гуруҳ нима сабабдан ажралиб кетганини маълум қилди.
Хонанда бу ҳақда «Оmon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида айтиб ўтган. Таъкидлашича, гуруҳ ҳозирда ўз фаолиятини қайта тиклади, бироқ унда Ҳамдам Собиров йўқ.
«Бошида ёш бўлганмиз, ҳар бир болаларда уруш-жанжал бўлади. Ҳақиқатан ёш бола бўлганмиз. Чунки ҳар биримизнинг ўзимизга яраша мухлисларимиз бўлган, дўстларимиз бўлган. Атрофдаги дўстлар аслида ҳамма нарсани ўзгартирадиган бўлади. Ҳамдам Собиров ўзи ижод қиляпти. Ўртамизда гина бўлмаган, унинг ҳам омадини берсин. Манго бундан кейин зўр нарсалар кўрсатади. Шунга ваъда берамиз. Ҳозирги кунда мана биринчи «Беморман» клипидан бошладик», — дейди у.




