«Ижодимнинг деярли 70 фоизини Ўзбекистон учун сарфлаяпман» — Отабек Маҳкамов
Америкада яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов ижодининг асосий қисмини Ўзбекистон учун сарфлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, жуда кўпчилик саҳифасида рус ва инглиз тилида олиб боришини, ўзбек тили орқали яхши даромад топа олмаслигини айтган. Бироқ у айнан ўзбек тилида олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. «Мен ижодимнинг деярли 70 фоизини Ўзбекистон […]
Америкада яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов ижодининг асосий қисмини Ўзбекистон учун сарфлаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, жуда кўпчилик саҳифасида рус ва инглиз тилида олиб боришини, ўзбек тили орқали яхши даромад топа олмаслигини айтган. Бироқ у айнан ўзбек тилида олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
«Мен ижодимнинг деярли 70 фоизини Ўзбекистон учун сарфлаяпман. YouTube’да канал очганимда менга инглиз ва рус тилида олиб боришимни айтишди. Чунки бу тиллардаги аудитория жуда катта. Ўзбек тилида олиб борсам кам пул топишимни, кўплаб мавзуларни тушунишмайди дейишди. Шунда мен ўз олдимга мақсад қўйдим. Бизнинг ўзбек ютуб каналларни кўриб, ниҳоятда ҳафа бўлиб кетдим. Жуда ахлатхонага ўхшайди. Айнан ўзбек тилида cонтент олиб боришни мақсад қилдим. Ҳаттоки Америкаликларга ўзбек тилини ўргатаман, дедим. Шу сабабли ўз юртимга менинг фойдам кўпроқ», — дейди у.




