Аҳад Қаюм ўқитувчилик, актёрлик каби айрим соҳаларни танқид қилди
Актёр, продюсер Аҳад Қаюм YouTube’даги «BirzumTV» лойиҳасига берган интервьюсида юқори ва паст қатламдаги касблар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ўқитувчилик, театр, дубляж актёрлик касбларининг зўр мутахассиси бўлишга ҳаракат қиладиган инсонлар деярли йўқ. Актёр бундай инсонлар юқори қатламга эргашадиган инсон бўлиши, бу каби соҳаларни юқори қатлам эргашадиган соҳа қилиш кераклигини таъкидлаган. «Зўр ўқитувчи бўламан, зўр […]
Актёр, продюсер Аҳад Қаюм YouTube’даги «BirzumTV» лойиҳасига берган интервьюсида юқори ва паст қатламдаги касблар ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ўқитувчилик, театр, дубляж актёрлик касбларининг зўр мутахассиси бўлишга ҳаракат қиладиган инсонлар деярли йўқ. Актёр бундай инсонлар юқори қатламга эргашадиган инсон бўлиши, бу каби соҳаларни юқори қатлам эргашадиган соҳа қилиш кераклигини таъкидлаган.
«Зўр ўқитувчи бўламан, зўр театр актёри, дулбяж актёри бўламан, зўр илм эгаси, олим бўламан ёки зўр ёзувчи бўламан деганлар деярли йўқолиб кетди. Бундайлар нима бўлади? Бунақада нима бўлади энг паст қатлам эргашадиган касбга айланиб қолади. Мана шу соҳаларни юқори қатлам эргашадиган қилиб қўйиш керак», — дейди Аҳад Қаюм.




