Стиль

«Жуда калта». Ҳусноранинг либоси мухлислар томонидан танқид қилинди — фото

Телебошловчи дўстлари билан Италияга дам олиш учун кетган

«Жуда калта». Ҳусноранинг либоси мухлислар томонидан танқид қилинди — фото

Хонанда, телебошловчи Ҳуснора Шодиеванинг Instagram’даги янги сурати муҳокамаларга сабаб бўлди.

У дугонаcи билан дам олиш Италия кетган. Хонанда ўша ердаги бир нечта суратини ўз саҳифасида эълон қилди. Бошловчи 2 август куни эълон қилган суратида кўйлакда суратга тушган. Буни хонанданинг баъзи кузатувчилари салбий фикр билан қарши олди. Улар Ҳуснора Шодиеванинг кўйлаги жуда калталиги ҳақида ёзган. Бироқ телебошловчининг бошқа бир обуначилари унга кўйлак ярашганини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хуснора Шадиева (Хосэ) (@khusnorik)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинганди. У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)