Стиль

«Ўзбек аёлига уят». Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинди — видео

Актриса уни «Uzbekistan Fashion week»да кийган

«Ўзбек аёлига уят». Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинди — видео

Актриса, бошловчи Луиза Расулованинг «Uzbekistan Fashion week»да кийган либоси Instagram саҳифасидаги кузатувчилари томонидан кескин танқид қилинди.

У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луиза Расулованинг янги образида кузатувчилари уни Райҳонга ўхшатганди. Унинг жойлаган видеоси остида обуначилари гўзаллиги ҳақида фикр билдирган. Улар актриса хонанда Райҳон Ғаниевага ўхшаганини таъкидлаган.

«Ҳаммага хайрли кун. Мен эрталабдан ‘Ўзбекистон гўзали’ телешоусининг суратга олиш жараёнидаман. Бугун миллий кўринишдаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Шунингдек, актрисанинг обуначилари уни яна бир янги образда вампирга ўхшатганди. Луиза Расулова саҳифасига фотолар жойлаган. Унда актрисани буткул бошқача образда кўриш мумкин. Унинг маълум қилишича, бу клип учун танланган образ. Бироқ, актриса қайси хонанданинг клипида суратга тушаётганини сир тутган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)