Стиль

Зарина Низомиддинова сочини қандай парваришлаши ҳақида айтиб берди

«Бу кўпроқ генетикага боғлиқ», — дейди у

Зарина Низомиддинова сочини қандай парваришлаши ҳақида айтиб берди

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида обуначиларининг соч парвариши ҳақидаги саволларига жавоб берди.

У бундай саволларга қандай жавоб беришни билмаслигини айтди. Чунки актриса сочларини алоҳида парвариш қилмаслигини таъкидлади. Зарина Низомиддинованинг сўзларига кўра, бу кўпроқ генатикага боғлиқ.

«Мен сизга қандай жавоб беришни билмайман. Мен ҳеч қандай муолажалар қилмайман десам, ишонасизми? Ўйлашимча бу парваришдан кўра кўпроқ генетикага боғлиқ. Дорсенвалдан фойдаланиб кўринг балки ёрдам берар», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова ўғлининг отаси билан тушган суратини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, актриса эрининг кимлигини қачон айтишини маълум қилгани ҳақида маълумот берилганди.