Соч рангининг ўзгариши карьерасига таъсир қилган машҳур Голливуд актрисалари — фото
Голливуднинг шу каби машҳур актрисалари билан қуйида танишишингиз мумкин
Жаҳон кино оламида шундай актрисалар борки, уларнинг соч турмагидаги ўзгариш карьерасига ҳам таъсир кўрсатган.
Эмма Стоун
Жаҳонга машҳур кино актрисаси Эмма Стоуннинг сочлари аслида сариқ рангда бўлган. Эмма Стоун «Супер болалар» комедиясида суратга тушиши учун сочини қизил рангга бўяган. Унинг бу кўринишини фильм режиссёри Жадд Апатоу тавсия этган. Фильмдан сўнг мухлислари кўпайди, боиси қизил рангли сочи унга ўзгача жозиба берган эди. Мухлислар қалбидан жой эгаллаган актриса фильмлардаги роли учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

Оливия Уайлд
Таниқли ва жозибадор актрисанинг мухлислари унинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар карьерасига ҳам таъсир кўрсатганини айтади. Актриса кино оламидаги дастлабки икки йилда ўзининг табиий соч ранги билан роль ижро этган. Оливия Уайлд маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида агар сочимнинг ранги ўзгамаганида менга бошқа ролларини таклиф этган бўлишармиди деб фикр билдирган.

Лейтон Мистер
Голливуднинг машҳур актрисаси Лейтон Мистернинг сочлари дастлаб сарғиш рангда бўлган. Актриса «Ғийбатчи қиз» сериалининг кастингига борганида фильм режиссёри унга сочини бирор тўқ рангга бўяши кераклиги ҳақида таклиф беради ва актриса бунга рози бўлади. Ўша сериалдаги роли Лейтон Мистерга муваффаққият олиб келди ва актрисанинг машурликкка эришишида катта аҳамиятга эга бўлди.

Эми Адамс
Жаҳон кино санъатида ўз ўрнига эга бўлган актрисалардан бири Эми Адамснинг ҳам сочлари аслида сариқ рангда бўлган. Актриса сочларини қизил рангга бўягандан сўнг унга режиссёрлар томонидан жуда кўп таклиф берилган. Актриса унинг ташқи кўринишида соч рангининг ўзгариши катта аҳамиятга эга бўлгани ва актрисаликда муваффаққиятга эришишига хизмат қилганини айтиб ўтган.
София Вергара
«Америкалик оила» сериали орқали дунёга танилган актриса София Вергаранинг сочи ҳам сариқ рангда бўлган. Актриса бошқа ҳамкасларидан ортда қолмаслиги уҳсун сочининг рангини ўзгартиришга қарор қилади ва сочини қора рангга бўяйди. Машҳур актриса Салма Хаекка ўхшашни орзу қилган актриса айнан сочининг ранги ўзгарганидан сўнг унга режиссёрланинг эътибори ортганини таъкидлайди.





