Стиль

Раъно Шодиева 42 ёшда ҳам ёш кўринишининг сирини айтди — видео

Бу ҳақда актрисадан обуначилари сўраган

Раъно Шодиева 42 ёшда ҳам ёш кўринишининг сирини айтди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева 42 ёшида ҳам ёш кўринишининг сирини айтди.

Актриса бунинг 3 та омили борлигини таъкидлаган. Биринчиси бу ген. Раъно Шодиева унда жуда яхши генлар борлигини айтди. Қолганлари эса оила аъзоларининг унга нисбатан муҳаббати ва ўзини яхши кўриш.

«Ёшлик сири. Шахсан мен учун бунинг учта омили бор. Биринчиси бу генлар. Менинг геним жуда яхши. Иккинчиси оиламдагиларнинг менга нисбатан муҳаббати ва ўзимга бўлган муҳаббат», — дейди Раъно Шодиева.

Аввалроқ Раъно Шодиева юз паририши ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб аёл ва қизлар актрисадан гўзаллик сирлари, қандай қилиб ёш кўриниши ҳақида сўраган. Шу сабабли Раъно Шодиева барчанинг ушбу саволига жавоб берди.

«Ҳаммага ҳайрли кеч. Жуда кўпчилик қандай қилиб ёш, гўзал кўринишимни сўраяпти. Ҳурматли аёллар, қизлар ёш кўриниш учун ўзига вақтида эътибор қилиш керак. Нафақат ўзига, юзига, танасига ҳам. Мен жуда кўп йиллар давомида юзимга эътибор қилган ҳолда косметикамни ҳар куни керакли кетма-кетликда ишлатаман», — дейди актриса.