Стиль

«Камида 20 йилга ёшарган». Феруза Жуманиёзова имижини ўзгартирди — фото

Хонанда Тожикистонга жўнаб кетган

«Камида 20 йилга ёшарган». Феруза Жуманиёзова имижини ўзгартирди — фото

Хонанда Феруза Жуманиёзова янги имижини намойиш қилди.

Феруза Жумониёзова саҳифасига фото жойлаган. Унда хонандани янгича имижда кўриш мумкин. Пост остига кўплаб кузатувчилар ижобий изоҳ қолдирган. Уларнинг айримлари хонанда жуда латофатли эканини айтган бўлса, айримлари у камида 20 йилга ёшарганини таъкидлаган. Феруза Жуманиёзова ҳозирда Тожикистонда. У концерт бериш учун қўшни давлатга жўнаб кетган.

«Тожикистондаги концертимизга ташриф буюрган ашаддий мухлисларимизга катта раҳмат. Сизларни кўриб бошим осмонга етди. Санъат миллатларни бир-бири билан янада яқинлаштиради. Илохим шу икки халқ дўстлиги абадий булсин, барчанггизни яхши кўраман», — дея изоҳ қолдирган хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🌸Феруза Жуманиезова🌸 (@feruza_jumaniyazova)


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Феруза Жуманиёзова ошқозонини кичрайтириш учун янги операцияни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. У озиш учун ошқозонининг бир қисмини олдириб ташлаган. Хонанда операциядан олдин аёллик латофатини йўқотганини, ўзига бўлган ишончи сусайганини бироқ операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.

Кейинчалик Феруза Жуманиёзова оздирадиган операциядан сўнг қоматидаги ўзгариш билан мухлисларини ҳайратга солганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🌸Феруза Жуманиезова🌸 (@feruza_jumaniyazova)

Шунингдек, актриса Зуҳра Солиева ҳам озиш учун операция қилдирганди. Зуҳра Солиева жарроҳлик амалиёти учун 4 500 доллар кетганини айтганди. Шу билан бирга, у яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.