Стиль

«Кўрпача кийиб олган». Гулруҳ Пирназарованинг кийими мухлислари томонидан танқид қилинди — фото

Актриса сурат остига севги ҳақида изоҳ ёзиб қолдирган

«Кўрпача кийиб олган». Гулруҳ Пирназарованинг кийими мухлислари томонидан танқид қилинди — фото

Телебошловчи, актриса Гулруҳ Пирназарованинг Instagram саҳифасига жойлаган суратидаги кийими мухлислари томонидан танқид қилинди.

У сурат остига Аллоҳ истаса, узоқ масофадаги инсонларни ҳам бир-бири билан учраштириши ҳақида ёзган. Гулруҳ Пирназарованинг ҳамкасби Маҳлиё Асқаралиева постига изоҳ ёзган. У актрисадан қаердалигини сўраган. Телебошловчи эса «уйимда» деб жавоб берган. Шунингдек, унинг суратдаги кийими ҳам кузатувчилари томонидан муҳокама қилинган. Улар актрисанинг кийимини кўрпачага ўхшатган. Гулруҳ Пирназарова уларнинг изоҳига жавоб қайтармаган.

«Муҳаббат ҳақида айтилган энг чиройли сўз: Агар Аллоҳ иккита қалбни бирлаштирмоқчи бўлса, уларни бирлаштиради. Ҳатто, улар орасида осмондан ергача бўлган масофа бўлса ҳам. Сизларга чексиз муҳаббат ва меҳр тилаб, Гулруҳ», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от GULRUH❤️ (@gulruhpirnazarova)

Аввалроқ Ҳусноранинг либоси мухлислар томонидан танқид қилинганди. У дугонаcи билан дам олиш Италия кетган. Хонанда ўша ердаги бир нечта суратини ўз саҳифасида эълон қилди. Бошловчи 2 август куни эълон қилган суратида кўйлакда суратга тушган. Буни хонанданинг баъзи кузатувчилари салбий фикр билан қарши олди. Улар Ҳуснора Шодиеванинг кўйлаги жуда калталиги ҳақида ёзган. Бироқ телебошловчининг бошқа бир обуначилари унга кўйлак ярашганини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хуснора Шадиева (Хосэ) (@khusnorik)

Луиза Расулованинг либоси ҳам мухлислари томонидан кескин танқид қилинганди. У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)