«Илтимос, фақат жингалакда юринг». Жасмин илк бор ўз соч турмагида кўриниш берди — видео
Видеони унинг стилисти эълон қилган
«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган, Жасмин тахаллуси билан ижод қилувчи Мадина илк бор ўз соч турмагида кўриниш берди.
Видеони хонанданинг стилисти эълон қилган. У видеонинг бошида пардозсиз ва сочи оддий ёйилган ҳолда кўриниш берган. Кейин эса хонанданинг пардоз қилинган ва сочи жингаликланган ҳолати қўйилган.
Ушбу видео остида Жасминнинг мухлислари бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улардан бири хонандадан сочини фақат жингалак қилиб юришини сўраган. Бироқ кейинроқ видеонинг муаллифи унга билдириладиган изоҳларни ўчириб қўйган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ Жасмин бутунлай янгича турмакда кўриниш берганди. «The Cover up» лойиҳаси ғолибаси Жасмин сочини турмаклаб олган. Хонанданинг ушбу сурати остида унинг кузатувчилари илиқ фикрлар ёзиб қолдирган. Улар Жасминга шу образ жуда ярашганини айтган. Мадинанинг кузатувчилари унга ҳар доим сочини шундай турмаклаб юришини маслаҳат берган.
«Ҳаётимиздаги энг кучли витамин бу қувонч! Қувонишимиз учун сабаблар жуда ҳам кўп», — дея ёзиб қолдирган хонанда.
Шунингдек, хонанда чиқмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиғини куйлаб берганди. Хонанда қўшиқ ҳит бўлишини айтган. Жасмин уни тез кунда премьера қилишни режа қилганини таъкидлади. Тарона «Кутаман» деб номлаган. Видео остида хонанданинг кузатувчилари унга омад тилаган ва қўшиқни тезроқ чиқаришини сўрашган.
«Ҳали чиқмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиқ ҳақида эшитганмисиз? Хуллас, қўшиқ хит бўлади. Худо хоҳласа тез кунда премьераси бўлиб ўтади», — дейди у.