Янгиликлар

Жасмин чиқмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиғини куйлаб берди — видео

«Қўшиқ хит бўлади», — дейди у

Жасмин чиқмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиғини куйлаб берди — видео

«Эски шаҳар» гуруҳи аъзоси, Жасмин тахаллусида фаолият юритаётган қўшиқчи Мадина премьера қилинмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиғини куйлаб берди.

Хонанда қўшиқ ҳит бўлишини айтган. Жасмин уни тез кунда премьера қилишни режа қилганини таъкидлади. Тарона «Кутаман» деб номлаган. Видео остида хонанданинг кузатувчилари унга омад тилаган ва қўшиқни тезроқ чиқаришини сўрашган.

«Ҳали чиқмасидан олдин 20 минг доллар ишлаган қўшиқ ҳақида эшитганмисиз? Хуллас, қўшиқ хит бўлади. Худо хоҳласа тез кунда премьераси бўлиб ўтади», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Jasmin_Eskishahar❤️☝️ (@jasmin__singer)

Аввалроқ Жасмин бутунлай янгича турмакда кўриниш берганди. «The Cover up» лойиҳаси ғолибаси Жасмин сочини турмаклаб олган. Хонанданинг ушбу сурати остида унинг кузатувчилари илиқ фикрлар ёзиб қолдирган. Улар Жасминга шу образ жуда ярашганини айтган. Мадинанинг кузатувчилари унга ҳар доим сочини шундай турмаклаб юришини маслаҳат берган.

«Ҳаётимиздаги энг кучли витамин бу қувонч! Қувонишимиз учун сабаблар жуда ҳам кўп», — дея ёзиб қолдирган хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Jasmin_Eskishahar❤️☝️ (@jasmin__singer)