«Ҳиди сизни шунчаки маст қилaди». Паризода қайси атирларни ёқтиришини айтди
Уларнинг ўртача нархи 200 долларни ташкил этади
Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарова ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларига ўзининг бир қанча атирларидан тавсия қилди.
Актриса атир сепишни ва йиғишни ёқтиришини айтди. У ишлатадиган aтирларнинг ўртача нархи 200 долларни ташкил қилади. «Kajal Dahab» 210 доллар, «Roses on ice by Kilian» 250 доллар, «Aventus Creed» 194 доллар, «Andromeda» 466 доллар туради.
«Ассалому алайкум. Ҳаммага ҳайрли кеч. Сизларга битта нарса айтмоқчи эдим. Атир сепишни севмайдиган аёл, қизлар бўлмаса керак. Мен ўзим ҳам энг зўр ҳидлиларини жуда яхши кўраман ва йиғаман. Менда ҳозир энг тренддаги 4 та атир қолган. Айниқса, кўп жойда нусхалари чиқиб кетяпти. ‘Andromeda’ ҳамда ‘Aventus Creed’ни ўзим ишлатганман. Ҳиди шунчаки сизни маст қилиб қўяди. Ҳозирги мавсумга мос бўлган атирлардан бири. Яна трендда ‘Roses on ice by Kilian’ ҳамда ‘Kajal Dahab’. Булар сизни уялтирмайдиган ва тренддаги энг зўр атирлардан бири», — дейди у.
Мавзуга доир: Муқаддас Саъдуллаева қандай атирлардан фойдаланишини кўрсатди — видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева ўзи фойдаланадиган атирлар ва энг севимли атирини кўрсатган эди. Унинг атирларининг нархи ўртача 200 долларни ташкил қилади.




