Стиль

«Худди отасидек». Алишер Узоқов имижини ўзгартириб, мухлисларини ҳайратга солди — фото

Унга Ойбек ва Нигора ҳам изоҳ қолдирган

«Худди отасидек». Алишер Узоқов имижини ўзгартириб, мухлисларини ҳайратга солди — фото

Телебошловчи, актёр, хонанда Алишер Узоқов янги имижини намойиш этди.

Актёр 24 март, пайшанба куни саҳифасига янги фото жойлаган. Унда Алишер Узоқовни янгича қиёфада кўриш мумкин. У сочларини бутунлай олдириб ташлаб, калга айланган. Кўплаб мухлислари сурат остига актёр худди отасига ўхшаб қолганини таъкидлаган. Шунингдек, нафақат мухлислари, балки, ҳамкасблари ҳам изоҳ қолдирган. Хусусан, «Беном» гуруҳи солисти Комил унга бу имиж жуда ярашганини айтган. Ёрқинхўжа Умаров ва Ойбек Нигора ҳам актёрга бу ярашганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, cобиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ янгича имиж билан кўриниш берганди.

Шоҳруҳ ижтимоий тармоқдаги шаҳсий саҳифасига янги сурат жойлаган. Унда унинг имижи ўзгарганини кўриш мумкин. Собиқ хонанда сочларини ўстирган. Сурат остида эса кўплаб мухлислари у Галливуд актёрларига ўхшаб қолганини таъкидлаган. Шунингдек, айримлар бу соч ўстириш яхши эканини айтган. Лекин баъзилар унга бу имиж умуман ярашмаганини билдирган.

Шунингдек, ўзини Алишер Узоқовнинг ўғли дея ҳисобловчи инстаблогер Озод Ҳуррамов ҳам имижини ўзгартирганини маълум қилганди.

Блогер мазкур жараён акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Шундан сўнг видео остида кўплаб салбий изоҳлар қолдирилган. Хусусан, айримлар бу қизларнинг соч турмаги каби эканини, айримлар эса эски имижлари бундан зўрроқ бўлганини айтган. Бундан ташқари, у сочини қора рангга ҳам бўяган. Бу эса яна кўплаб салбий изоҳларга сабаб бўлган. Бироқ мухлислари бу имиж ҳам унга ярашганини, худди кореялик актёрлардек бўлиб қолганини таъкидлаган. Озод Ҳуррамов эса энди бу турмакни уддалай олмаслигини айтган.

«Лакни ҳам гелни ҳам олдим. Энди билмиман, эрталаб турганимда синаб кўраман. Кейин сизларга ҳам видеога олиб кўрсатаман. Уддалай олмасам керак менимча», — дейди Озод Ҳуррамов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)