Стиль

Баҳора Арслонова «Бахт овчиси» сериалида нега фақат битта кийим кийганини айтди

У обуначилари бу ҳақда кўп сўраганини таъкидлади

Баҳора Арслонова «Бахт овчиси» сериалида нега фақат битта кийим кийганини айтди

Актриса Баҳора Арслонова Instagram саҳифасида «Бахт овчиси» серилида нима сабабдан фақат битта кийим кийганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, обуначилари бу саволни актрисага кўп бора берган. Баҳора Арслонова роли шуни тақазо қилганини таъкидлади.

«’Бахт овчисиʼ сериалида нима учун айнан битта кийимда юргансиз? Нега кийимларингиз кам?ʼ, деб кўп саволлар келяпти. Умид Зуляхон билан юргандан кейин нима қилсин? Хотинига кийимлар олиб бермайдида. Роль шуни тақазо қилган»,— дейди у.

Аввалроқ, актриса айнан шу сериалда партнёри Шоҳруҳ Ҳамдамов сабаб кўзида ёш қолмаганини, режиссёр унга фақат йиғлайдиган саҳналарни берганини айтганди. Шунингдек, у сериал ва кинолардаги партнёри билан қўл ушлашадиган саҳналарда ҳеч нимани ҳис қилмаслигини, эрининг ишончидан чиқмаганини таъкидлаганди. Актриса «Бундай саҳналарни томошабинга кўрсатиб бериши керак», — деганди.