Ситора Фармонова хиёнат қурбони: Сардор Мамадалиевдан янги клип премьера қилинди
У хотинига хиёнат қиладиган эркакларга бағишланган
«Ниҳол» мукофоти совриндори Сардор Мамадалиевдан 7 ноябрь куни янги клип премьераси тақдим этилди.
Клип хонанданинг «Бировнинг аёлига кўз тикманг» қўшиғига ишланган. У хиёнаткор эркакларга бағишланган. Унда таниқли ва маҳоратли артистлар: актёр Умид Искандаров ва актрисалар Ситора Фармонова, Суғдиёна Аъзимова роль ижро этган.
Умид Искандаров хиёнаткор эр, Ситора Фармонова вафодор рафиқа, Суғдиёна Аъзимова эса хиёнатга сабабчи бўлган аёл образида намоён бўлган. Умид Искандаров оиласига вафо қилмай, ўз қизининг ўқитвчиси билан «юриб кетади». У мактабдан қизи, унинг ўқитувчиси ва ўқитувчисининг ўғлини олиб қайтаётган вақтда автоҳалокатга учрайди. Болалар оғир аҳволда шифохонага олиб борилади. Суғдиёна Азимова бунга уларнинг гуноҳи сабаб эканини, бу йўлдан вақтида қайтиш кераклигини таъкидлайди. Умид Искандаров эса айб аслида ўзида эканини, хатосини тушуниб етади.




