Премьера

«Севгилисини йўқотган қиз». Умидахондан янги клип премьераси тақдим этилди — видео

Унда Жаҳонгир Хўжаев ва бўлажак турмуш ўртоғи роль ижро этган

«Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахондан 18 октябрь куни янги клип премьераси тақдим этилди.

Клип хонанданинг «Ёмғир» таронасига ишланган бўлиб, унда икки севишганнинг айрилиғи тасвирланган. Севишганлар ролини «Сариқ бола» Жаҳонгир Хўжаев ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Асал Абдуллаева ўйнаган.

Қиз дастлаб бир йигитни севиб қолади, у ҳақида туну кун ўйлайдиган бўлади. У жуда кўп ўйлайвергани сабабли ҳаёлида йигит гавдаланаверади, ҳамиша у билан бирга бўлади. Бироқ клип сўнггида йигит шифохонада вафот этади. Севгилисидан айрилганини билган қиз ёмғир остида йиғлай бошлайди. Шу вақт унинг ҳаёлидаги севгилиси соябон билан келиб, уни олиб кетади.