«Севгилисини қаматиб юборган ‘жиноятчи’ қиз». Муниса Ризаевадан янги клип премьераси тақдим этилди — видео
Хонанда Муниса Ризаевадан янги клип премьераси 12 октябрь куни тақдим этилди. Клип хонанданинг «Moon Band» билан биргаликда ижро этган «Қайтмайди кеч» таронасига ишланган бўлиб, жангари услубда суратга олинган. Клип ғояси — касб бурчи сабаб севгини қурбон қилиш. Унда Муниса Ризаева ички ишлар ходими образида намоён бўлган. У касб сабабли жиноятчилар орасига қўшилади ва ашаддий жиноятчини […]
Хонанда Муниса Ризаевадан янги клип премьераси 12 октябрь куни тақдим этилди.
Клип хонанданинг «Moon Band» билан биргаликда ижро этган «Қайтмайди кеч» таронасига ишланган бўлиб, жангари услубда суратга олинган. Клип ғояси — касб бурчи сабаб севгини қурбон қилиш. Унда Муниса Ризаева ички ишлар ходими образида намоён бўлган.
У касб сабабли жиноятчилар орасига қўшилади ва ашаддий жиноятчини севиб қолади. Йигит ҳам уни севади, шу сабабли ҳамиша унга ишонади. Бироқ, клип якунида Муниса аслида жиноятчи эмас, ички ишлар ходими эканини билдиради. У шу тарзда ўз севгилисини қамоққа солади.




