Премьера
Отасининг хоҳиши билан севгисидан воз кечган қиз: Ойбек ва Нигора янги клип премьерасини тақдим этди
Унда ёш актёр ва актрисалар роль ўйнаган
Хонандалар Ойбек ва Нигора янги «Яхши бўларди» номли қўшиғига ишланган клип премьерасини тақдим этди .
Унда «Мени асра» сериали орқали томошабинлар эътиборига тушган Имран Усмонов ҳамда «Дайди қизнинг дафтари» сериалидан сўнг таниқликка эришган Фотима Бердиева роль ижро этган.
Клипда Имрон ва Фотима севишган инсонлар ролини ижро этган. Бироқ актриса ота-онасининг хоҳиши билан бошқа йигитга турмушга чиқади. Фотима Бердиевани турмуш ўртоғи ҳар куни калтакларди. Буни Имрон Усмонов билгач, севган қизининг турмуш ўртоғини уради. Ўша пайти Фотима Бердиева собиқ севгилини уришиб беради. Клип охирида эса, актриса уйидан кетади.




