Премьера

ОИТСга чалинган Паризода: «Манго» гуруҳидан янги клип премьераси тақдим этилди — видео

Унда бош ролни тиктокер Паризода ижро этган

ОИТСга чалинган Паризода: «Манго» гуруҳидан янги клип премьераси тақдим этилди — видео

«Манго» гуруҳи 2 февраль куни ўзининг навбатдаги клип премьерасини тақдим этди.

Клип гуруҳнинг «Қора илон» қўшиғига ишланган бўлиб, унда ОИТСга қарши курашиш ғояси тарғиб қилинган. Клипда эр-хотин ўртасидаги низо ортидан хотиннинг ёмон йўлга кириб кетиши тасвирланган.

Бош ролни тиктокер Паризода ва спортсмен ҳамда актёр Баҳодир ижро этган. Бундан ташқари, эпизодда тиктокер Нигора ҳам роль ижро этган. Сюжет давомида хотин ролини ижро этган Паризода эри унга машина совға қилмаганини, яшаш шароити яхши эмаслигини айтиб, жанжал кўтаради. Шу вақт улар орасида низо келиб чиқиб, Паризода уйдан кетади ва дугонаси ролини ижро этган Нигоранинг олдига боради. У Паризодага фохишалик қилишни таклиф қилади. Бунинг ортидан эса кўплаб эркаклар билан ишқий муносабатда бўлади ва кўп пулга эга бўлади. Лекин клип сўнггида у ОИТСга чалингани маълум бўлади. Мазкур касаллик сабаб у вафот этади.