Премьера

«Муҳим вазифалар билан муҳаббатнинг иши йўқ». Озода Нурсаидованинг янги клипи премьера қилинди

Хонанда Озода Нурсаидованинг янги «Эсла мени» қўшиғига ишланган клип премьераси 5 октябрь куни намойиш этилди. Клипда Озода Нурсаидованинг ўзи, Ситора Фармонова, Камила Гимандинова, Паризода, Феруза Норматова ва Умид Искандаров роль ижро этган. Клипга журналист Дилдора Рустамова овоз берган. Клип жангари жанрда суратга олинган. Унинг ғояси муҳаббатнинг инсон ҳаётига ўзи истаган пайтда кириб келишидир. Боиси, клипда […]

«Муҳим вазифалар билан муҳаббатнинг иши йўқ». Озода Нурсаидованинг янги клипи премьера қилинди

Хонанда Озода Нурсаидованинг янги «Эсла мени» қўшиғига ишланган клип премьераси 5 октябрь куни намойиш этилди.

Клипда Озода Нурсаидованинг ўзи, Ситора Фармонова, Камила Гимандинова, Паризода, Феруза Норматова ва Умид Искандаров роль ижро этган. Клипга журналист Дилдора Рустамова овоз берган.

Клип жангари жанрда суратга олинган. Унинг ғояси муҳаббатнинг инсон ҳаётига ўзи истаган пайтда кириб келишидир. Боиси, клипда Озода Нурсаидова бошчилигидаги актрисалар банкка ўғирликка тушишни режалаштиради. Мазкур миссия якунланаётган вақтда банк бошлиғи Умид Искандаров ўғриларни сюрприз билан кутиб олади. Улар сейфни очган вақтда банк бошлиғи қўлида тақинчоқ билан кутиб олади. Ўғрилар бошлиғи Озода Нурсаидова эса бундан ҳайратланади.

Маълумот учун, хонанданинг ушбу клип премьерасининг ёпиқ тақдимоти 4 октябрь куни «Hilton» меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Унга фақатгина таклиф қилинган санъат вакиллари ташриф буюрган.